Йиғилишни қолдириш тўғрисида эълон !

“Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !

   

“Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 29 июнь куни соат 1700да жамиятнинг маъмурий биносида бўлиб ўтиши ва кун тартиби тўғрисида эълон чоп этилган.

2018 йил 29 июнда Кворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг жорий йил 29 июндаги йигилиш қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 11 июл соат 1700 да ўтказилиши белгиланди.

Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолдирилганлиги сабабли йиғилиш кун тартиби ўзгартиришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмаган. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Боғикалон ҚФЙ, Тошмачит қ/қ.

Акциядорлар, йиғилиш қатнашчилари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим этишлари шарт.

Йиғилиш ҳужжатлари билан Кузатув кенгашида танишиш мумкин.

 

Кузатув кенгаши.